Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ

Қуръон ва тажвид иловасиТўғри қироат — гўзал саодат.

Жаҳонгир қори Неъматовнинг илмий мероси асосида Қуръонни тўғри ўқишни мукаммал ўрганинг.

Download on the App Store Get it on Google Play Download on the Mac App Store Get it from Microsoft
At-Tartil иловаси экранлари

Расмий рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 29 августдаги №6752-сонли хулосаси асосида тайёрланган.

144K+

Юклаб олишлар

4.9/5

Google Play баҳоси

5.0 версияда

Қуръонни ўрганиш учун ҳаммаси — битта иловада

Бутунлай янгиланган дизайн, тезроқ ишлаш ва янги имкониятлар.

At-Tartil ҳақида

Қуръонни тўғри ўқишни ўрганинг

At-Tartil — Қуръони Каримни тажвид билан тўғри ўқишни ўрганиш учун мобил илова. Иловадаги дарслар ва қироат «Қуръон илмлари» кафедраси мудири, олий санад соҳиби Жаҳонгир қори Неъматовнинг илмий меросига асосланган.

Иловада тажвид ранглари билан Мадина мусҳафи, оятларни такрорлаб ёдлаш (ҳифз) учун такрорлаш ойнаси, интернетсиз қироат, тажвид сабоқлари, араб алифбоси, ҳарфлар ва махражлар, савол-жавоб тестлари ҳамда тасбеҳ бор.

Араб ҳарфларини энди ўрганаётганлар ҳам, Қуръон ёдлаётганлар ҳам, қироатини мустаҳкамламоқчи бўлганлар ҳам ўз даражасига мос бўлимни топади. Илова 12 тилда ишлайди, iOS, Android, Mac (macOS) ва Windows учун бепул юклаб олинади.

Савол-жавоблар

At-Tartil қандай илова?

Қуръонни тажвид билан тўғри ўқишни ўрганиш учун илова: тажвид ранглари билан Мадина мусҳафи, қироат, оятларни такрорлаб ёдлаш, тажвид сабоқлари, ҳарфлар ва махражлар, савол-жавоб ва тасбеҳ.

Илова бепулми?

Юклаб олиш бепул. Рўйхатдан ўтганда 7 кун барча имкониятлар бепул очилади. Тасбеҳ доим бепул; мусҳаф, қироат, такрорлаш ва тестлар — Pro обунада.

Дарслар кимнинг илмий меросига асосланган?

Жаҳонгир қори Неъматовнинг илмий меросига — устознинг розилиги билан. Иловани TIYN ZAYTUN жамоаси ишлаб чиққан.

Илова расмий рухсатга эгами?

Ҳа. Илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 29 августдаги №6752-сонли хулосаси асосида тайёрланган.

Араб тилини билмасам ҳам Қуръон ўқишни ўргана оламанми?

Ҳа. «Ҳарфлар ва махражлар» бўлими араб алифбосидан, ҳар бир ҳарфнинг талаффузи ва чиқиш жойидан бошлайди.

Илова интернетсиз ишлайдими?

Юклаб олинган мусҳаф нашрлари ва бир марта тингланган оятлар қироати интернетсиз ишлайди. Видео дарслар учун интернет керак.

Илова қайси тилларда?

12 тилда: ўзбек (лотин ва кирилл), рус, инглиз, араб, турк, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, немис ва француз.

Иловадан қандай фойдаланишни билмоқчимисиз?

Ҳар бир имконият расмлар ва қадамма-қадам тушунтиришлар билан.

Жаҳонгир қори Неъматов
Жаҳонгир қори НеъматовУстоз, Қуръон ходими

Илмий санад соҳиби ва тажрибали мураббий

Ушбу илова Жаҳонгир қори Неъматовнинг кўп йиллик тажрибалари ва Қоҳира, Искандария шаҳарларида олган олий санадлари асосида тайёрланган.

  • «Қуръон илмлари» кафедраси мудири
  • Олий санад соҳиби (Шотибий йўли)

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг