Махфийлик сиёсати ва фойдаланиш шартлари
Илова ҳақида
1.1 At Tartil иловаси Tiyn-Zaytun МЧЖ нинг интеллектуал мулки ҳисобланиб, ундаги бирор маълумот ёки контентни муаллиф рухсатисиз фойдаланиш тақиқланади.
1.2 Илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 29 августдаги №6752-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
Асосий тушунчалар
2.1 Tiyn - Zaytun МЧЖ, бундан буён муаллиф деб юритилади.
2.2 Дастур фойдаланувчилари, бундан буён фойдаланувчи деб юритилади.
2.3 Фойдаланиш таърифлари, бундан буён таъриф деб юритилади ва дастурдан фойдаланишнинг муайян муддати учун тўловни ифода этади.
2.4 Фойдаланишнинг текин муддати, бундан буён “trial” деб ҳам юритилиши мумкин.
Илова таснифи
3.1 At Tartil иловаси мобил қурилмалар (телефон, планшет), компьютерлар ва веб-браузер учун мўлжалланган. Унда қуйидаги имкониятлар мавжуд:
3.1.1 Қуръон тиловатини осонлаштирилган тажвид орқали ўрганиш
3.1.2 Тажвид дарслари
3.1.3 30 пора Қуръон тиловати
3.1.4 Дастурнинг Ёруғлик/Қоронғу кўринишлари
3.1.5 “Эслатмаларим” ва “Жорий дарс” ларни кўрсатиш.
3.2 At Tartil Қуръонни таълим олувчилар учун махсус илова бўлиб, унда Қуръони карим таълими учун тезликнинг “таҳқиқ” даражасида ўқилган. Ҳарфларнинг махраж ва сифатларига алоҳида эътибор берилган. Ижозага эга бўлган юртимиз қориларидан бир нечталари кўригидан ўтиб, омонат юзасидан Миср диёрининг улуғ шайхлари ҳам мукаммал ҳолда тўла эшитиб чиқиб, тарқатиш учун ижоза берганлар.
3.3 Аллоҳнинг изни билан ҳижрий 1441 йил, жумадул аввал ойининг 29 санаси, жума кунида бошланиб, ҳижрий 1441 йил, шаввол ойининг 28 санаси, жума кунида хатм тугалланди ва қорилар текшируви билан 1443 йил, рабиул охир ойининг 24 санаси, душанба кунида тамомига етди.
3.4 Тажвид дарслари бўлими орқали мамлакатимиз устоз қориларидан бўлмиш Жаҳонгир Неъматов томонларидан тайёрланган махсус тажвид дарсларини томоша қилиш имкони мавжуд.
3.5 Иловада Қуръони Каримнинг тиловати ҳамда оятларни кўрсатган ҳолда видео орқали томоша қилиш имконияти қўшилган бўлиб. Бу қисм вақт ўтиши билан тўлатилиб борилмоқда.
3.6 Иловада дастурнинг икки хил ишлаш тартиби мавжуд. Ёруғлик режими орқали дастурни ёрқин рангларда кўриш ва ишлатиш имконият берилади. Шунингдек қулайлик мақсадида дастурни қорайтирилган ҳолатга ҳам ўтказиб олиш мумкин.
3.7 At Tartil иловасида сураларнинг муайян оятларини белгилаб олиш мумкин. У сураларни “Эслатмаларим” бўлимидан топилади. Бу орқали сақланган суранинг белгиланган оятига осон бориш имкони мавжуд. Шунингдек “Жорий Дарс” бўлимида дастур сизга охирги марта қайси сурани ўқиганингизни эслатиб туради.
Фойдаланиш тартиби
4.1 Дастурдан фойдаланиш учун таърифлардан бирига тўлов қилиниши керак. Тўлов таърифлари ва миқдори муаллиф томонидан ихтиёрий вақтда ўзгартирилиши мумкин. Бундай вақтларда тўловлардаги камайтирилган фарқлар (қачонки нархлар камайтирилганда) олдинги тўлов қилган фойдаланувчиларга тўлаб берилмайди. Шунингдек оширилган фарқлар (қачонки нархлар ошганда) олдинги тўлов қилган фойдаланувчилардан ундирилмайди.
4.2 Дастурдан фойдаланиш, рўйхатдан ўтишнинг илк кунларида (ҳозирда 7 кун) текин. Ва муаллиф томонидан ўзгартирилиши мумкин. Шундан сўнг таърифлардан бирига тўлов қилиниши керак бўлади.
4.3 Фойдаланувчи томонидан қилинган тўловларни қайтариш имкони мавжуд эмас. Шунинг учун тўлов қилишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриш сўралади. Бу бўйича масъулият фойдаланувчи зиммасига юкланади. Тўлов амалга оширилган тақдирда фойдаланувчи юқоридаги шартларга рози деб қабул қилинади.
4.4 Тўлов имконига эга бўлмаганлар муаллифга чиқишлари ва муайян муддат учун trialга эга бўлишлари мумкин. Бу имконият фақатгина рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар учун мавжуд. Муаллиф ушбу сўров билан чиққан барчага бундай имкон бериш мажбуриятини олмайди.
4.5 Муаллиф илованинг фаолиятини исталган вақтда тўхтатиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатларда, фойдаланувчиларнинг шу вақтгача қилган тўловлари қайтариб берилмайди. Ва тўлов қилган фойдаланувчилар, тўлов қилган вақтларидан бошлаб бунга рози деб қабул қилинади.
Хатоликлар бўйича
5.1 Муаллиф иловадаги ёки унга боғлиқ ҳолда юзага келган ҳар қандай хатолик, кўнгилсизлик, ноқулайлик, жисмоний, иқтисодий ёки маънавий зарар учун масъулиятни ўз зиммасига олмайди.
5.2 Иловадаги техник хатоликлар ёки сўровлар бўйича дастур менюсидаги “Иловадаги хатоликлар” бўлими орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
5.3 Хатоликлар ёки таклифлар бўйича қисқа муддатда чора кўриш ёки жавоб бериш кафолатланмаган. Ва тўлов қилган фойдаланувчилар, тўлов қилган вақтларидан бошлаб бунга рози деб қабул қилинади.
Фойдаланувчи маълумотлари
6.1 Иловада фойдаланувчиларнинг рўйхатдан ўтиш усулига кўра турли маълумотлари сўралиши ва қайта ишланиши.
6.2 Исм, фамилия, отасининг исми, бу маълумот асосан мурожаатлар вақтида фойдаланувчини текшириш ва тасдиқлаш мақсадларида ишлатилиши мумкин. Тўлиқ ёки қисман киритиш фойдаланувчининг ихтиёрида.
6.3 Email, маълумот қачонки фойдаланувчи email орқали рўйхатдан ўтганида мажбурий, телефон орқали рўйхатдан ўтганда ихтиёрий ҳисобланади. Мажбурий бўлган ҳолатларда фойдаланувчи томонидан асосан дастурга кириш, тўловларни назорат қилиш ва мурожаатларни текшириш мақсадларида ишлатилиши мумкин.
6.4 Телефон рақами, маълумот қачонки фойдаланувчи телефон рақами орқали рўйхатдан ўтганида мажбурий, email орқали рўйхатдан ўтганда ихтиёрий ҳисобланади. Мажбурий бўлган ҳолатларда фойдаланувчи томонидан асосан дастурга кириш, тўловларни назорат қилиш ва мурожаатларни текшириш мақсадларида ишлатилиши мумкин.
6.5 Шунингдек йиғилган маълумотлар аналитика (фойдаланувчилар табиатини ўрганиш, маркетинг, сифатни ошириш ва янги версияларни ишлаб чиқиш ва бошқалар) мақсадларида ҳам ишлатилиши мумкин.
Муаллиф ушбу иловадан фойдаланиш бўйича шартларни, илованинг ўзини ва тузилишини, унинг ишлаш тартибини, кўриниши ва унинг таркибини ихтиёрий вақтда ўзгартириш ҳуқуқига эга. Ва бунинг учун фойдаланувчилар олдида ҳеч қандай мажбуриятга эга эмас. Фойдаланувчи рўйхатдан ўтган тақдирда фойдаланиш бўйича барча шартларга рози деб қабул қилинади.
At Tartil иловасини Аллоҳ таоло барчаларимиз учун манфаатли қилсин. Дин йўлида қилинган амалларни Ўзи қабул айласин. Омин.