At-Tartil · macOSAt-Tartil · Windows

Компьютер учун қўлланма

At-Tartil иловаси Mac компьютерда — ойна тузилиши, мусҳаф, қироат, дарслар ва клавиатура тугмалари. Керакли бўлимни танланг ёки қидиринг.At-Tartil иловаси Windows компьютерда — ойна тузилиши, мусҳаф, қироат, дарслар ва клавиатура тугмалари. Керакли бўлимни танланг ёки қидиринг.

Бошлаш: ўрнатиш ва кириш

At-Tartil Mac учун Mac App Storeда. macOS 13 (Ventura) ва ундан янги версияларда ишлайди — Apple Silicon (M1 ва янги) ҳамда Intel процессорли Mac’ларда.At-Tartil Windows учун Microsoft Storeда. Windows 10 (1809 версияси ва янги) ҳамда Windows 11 да, 64 битли (x64) компьютерларда ишлайди.

  1. 1

    Ўрнатиш

    Mac App Store’да At-Tartilни топинг ва Юклаб олиш ни босинг. Илова Дастурлар (Applications) папкасига тушади ва Launchpad’да пайдо бўлади.Microsoft Store’да At-Tartilни топинг ва Олиш ни босинг. Илова Start менюсида пайдо бўлади.

  2. 2

    Меҳмон режими

    Биринчи очилганда илова меҳмон режимида очилади. Юқори ўнг бурчакдаги Кириш тугмаси — ҳисобга кириш ойнаси.

  3. 3

    Битта ҳисоб — ҳамма қурилмада

    Телефондаги ҳисобингиз билан киринг: Pro обуна, исм ва маълумотлар компьютерда ҳам ўша. Ҳисоб йўқ бўлса — Рўйхатдан ўтиш (телефон ёки email, кейин 4 хонали код).

  4. 4

    7 кунлик синов

    Янги ҳисоб очганингизда 7 кун барча имкониятлар бепул. Карта талаб қилинмайди.

Ойна тузилиши

Компьютерда илова кенг ойнада очилади: чапда ён меню, тепада сарлавҳа қатори, пастда плеер. Ойнани исталган ўлчамга келтиринг — саҳифалар ўзи мослашади.

  1. 1

    Ён меню

    Барча бўлимлар: Бош саҳифа, Қуръон, Ҳарфлар ва махражлар, Тажвид сабоқлари, 30 пора тиловати, Тасбеҳ, шунингдек Шахсий: Эслатмаларим, Такрорлаш, Созламалар. Бўлимлар ўз ҳолатини эслаб қолади — қайтганингизда қолган жойингизда очилади.

  2. 2

    Менюни йиғиш

    Ён меню фақат белгилар кўринишига ўтади — саҳифа учун кўпроқ жой.

  3. 3

    Қидирув

    Сура, оят ёки бўлимни тез топиш. Клавиатурадан: ⌘ K (батафсил).Сура, оят ёки бўлимни тез топиш. Клавиатурадан: Ctrl K (батафсил).

  4. 4

    Тунги / кундузги кўриниш

    Бир босишда алмаштирилади (батафсил).

  5. 5

    Хабарномалар

    Қизил рақам — ўқилмаган хабарлар. Босганда рўйхат очилади (батафсил).

  6. 6

    Профил

    Исмингиз ва обуна муддати. Боссангиз — Созламалар.

  7. 7

    Плеер

    Қироат ижро бўлаётганда ҳар бир саҳифада пастда туради (батафсил).

Бош саҳифа

Илованинг маркази: ўқишни давом эттириш, кун ояти, дарсликлар ва эслатмалар.

  1. 1

    Ўқишни давом эттириш

    Охирги ўқиган сурангиз ва оятингиз. Давом этиш — мусҳаф айнан ўша оятда очилади, Тинглаш — қироат ўша жойдан бошланади.

  2. 2

    Кун ояти

    Ҳар куни янги оят. Тинглаш ва улашиш тугмалари.

  3. 3

    Такрорлашни бошлаш

    Оятларни такрорлаб ёдлаш ойнаси (батафсил).

  4. 4

    Дарсликлар

    Ҳарфлар ва махражлар, Тажвид сабоқлари, Қуръон ўқишни бошлаймиз, 30 пора тиловати, Тасбеҳ.

  5. 5

    Фойдаланиш қўлланмаси

    Шу саҳифани очади.

Тез қидирув (⌘ K)Тез қидирув (Ctrl K)

Исталган саҳифадан ⌘ K ни босинг — сура, бўлим ёки арабча сўз бўйича оятни дарҳол топинг.Исталган саҳифадан Ctrl K ни босинг — сура, бўлим ёки арабча сўз бўйича оятни дарҳол топинг.

  1. 1

    Ёзинг

    Сура номи ёки рақами (Ёсин, 36), бўлим номи (Тасбеҳ) ёки арабча сўз.

  2. 2

    Танланг

    ↑ / ↓ билан юринг, Enter — очилади. Esc — ёпилади.

Мусҳаф: Қуръон ўқиш PRO

Компьютерда мусҳаф икки саҳифа ёнма-ён — босма китобдагидек. Ён менюдаги Қуръон ёки Бош саҳифадаги Давом этиш.

  1. 1

    Суралар панели

    Суралар ва жузлар рўйхати, қидирув билан. Боссангиз — ўша сура очилади.

  2. 2

    Кўриниш

    Икки саҳифа, Бир саҳифа ёки Қуръон матни (оятлар карточкалар кўринишида — батафсил).

  3. 3

    Тажвид ранглари маъноси

    Рангли нуқталар — ҳар бир ранг қайси қоидани билдириши.

  4. 4

    Оят панели

    Танланган оят амаллари ўнг томонда очилади (пастда).

  5. 5

    Сакраш

    Саҳифа, жуз ёки оят рақамини киритинг ва Enter. Охирги жойлар ҳам шу ерда.

  6. 6

    Қироат созламалари

    Мусҳаф безаги, ўқиш тартиби, саҳифа ранги, нашр (батафсил).

  7. 7

    Тўлиқ экран

    Фақат мусҳаф қолади — чалғитмасдан ўқиш учун. Esc — чиқиш.

  8. 8

    Варақлаш

    Стрелкалар ёки клавиатурадан ← / →, Page Up / Page Down. Сенсорли панелда икки бармоқ билан суринг.

  9. 9

    Саҳифа / жуз

    Бошқа саҳифа ёки жузга тез ўтиш.

Оятни босинг — оят панели

  1. 1

    Шу оятдан тинглаш

    Қироат айнан шу оятдан бошланади.

  2. 2

    Такрорлаш, Эслатма, Улашиш, Нусхалаш

    Оятни такрорлаш ойнасига қўйиш, Эслатмаларимга сақлаш, ҳавола билан улашиш ёки матнини нусхалаш.

  3. 3

    Ажратиш

    Оятни ранг билан белгилаб қўйинг.

  4. 4

    Шу ерда тўхтадим

    Бош саҳифадаги Давом этиш айнан шу оятдан очади.

  5. 5

    Олдинги / кейинги оят

    Панел ёпилмасдан қўшни оятга ўтиш.

Сакраш

Қуръон матни режими PRO

Оятлар карточкалар кўринишида, йирик ёзув билан — ўқиш ва ёдлаш учун қулай. Мусҳафнинг юқори панелидаги Қуръон матни.

  1. 1

    Ёзув ўлчами

    Юқоридаги A− / A+ — арабча матнни кичрайтириш ёки катталаштириш.

  2. 2

    Ҳар оятда ▶

    Оят қироатини шу жойдан бошлайди.

  3. 3

    Қироатни кузатиш

    Ижро пайтида ўқилаётган оят ажратиб кўрсатилади ва саҳифа ўзи сурилади. Ўзингиз пастга суриб ўқисангиз — саҳифа сизни орқага тортмайди.

  4. 4

    Матнни белгилаш

    Сичқонча билан оятнинг бир қисмини белгилаб ⌘ C — нусха олинади.Сичқонча билан оятнинг бир қисмини белгилаб Ctrl C — нусха олинади.

Мусҳаф кўриниши ва тажвид ранглари PRO

Мусҳафнинг юқори панелидаги Кўриниш → Қироат созламалари. Ҳар бир ўзгариш дарҳол сақланади.

  1. 1

    Мусҳаф безаги

    Рамкали — босма китоб каби безакли ҳошия, Рамкасиз — матн учун кўпроқ жой.

  2. 2

    Ўқиш тартиби

    Икки саҳифа, Бир саҳифа ёки Қуръон матни.

  3. 3

    Мусҳаф ранги

    Авто (илова мавзусига мослашади), оқ, сепия, яшил ёки тунги қоғоз.

  4. 4

    Мусҳаф кўриниши

    Нашрни танланг: Мадина нашрлари ва тажвид рангли нашр. Янги нашр биринчи марта танланганда юклаб олинади.

  5. 5

    Тажвид ранглари

    Ёқинг ёки ўчиринг. Рангли нуқталар — ҳар бир ранг маъноси.

Қироат плеери ва «Тинглаш» саҳифаси PRO

Оятлар қироати — Жаҳонгир қори Неъматов овозида. Бир марта тингланган оят компьютерда сақланади ва кейин интернетсиз ижро этилади.

Пастки плеер

  1. 1

    ∞ — чексиз такрор

    Жорий оятни тўхтовсиз такрорлайди. ⏮ / ⏭ босилса ҳам ёқиқ қолади.

  2. 2

    ⏮ / ⏭

    Олдинги ва кейинги оят.

  3. 3

    −15 / +15

    Жорий оят ичида 15 сония орқага ёки олдинга.

  4. 4

    ▶ / ⏸

    Ижро ва пауза. Клавиатурадан — Бўш жой (матн ёзилмаётган бўлса).

  5. 5

    Тезлик

    0.5× дан 2× гача. Танланган тезлик эслаб қолинади.

  6. 6

    Чизиқ

    Оятнинг қайери ижро этилаётгани. Босинг ёки суринг — ўша жойга ўтади.

Панелдаги бошқа элементлар

  1. 1

    Сура номи (чапда)

    Боссангиз — мусҳаф очилади, ижро этилаётган оят ажратиб кўрсатилади.

  2. 2

    Овоз баландлиги (ўнгда)

    Илова ичидаги овоз. Кейинги очилишда ҳам эслаб қолинади.

  3. 3

    ⌃ — Тинглаш саҳифаси

    Оятма-оят кузатиб тинглаш саҳифасини очади (пастда). ⌄ — қайтаради.

  4. 4

    ✕

    Плеерни ёпади ва қироатни тўхтатади.

«Тинглаш» саҳифаси

  1. 1

    Оятма-оят кузатиш

    Бутун сура матни; ўқилаётган оят ажратилган ва саҳифа унга эргашади. Оятни боссангиз — қироат ўша оятдан давом этади.

  2. 2

    Навбатда

    Кейинги суралар. Боссангиз — ўша сура ижро этилади.

Такрорлаш: оятларни ёдлаш PRO

Оятлар оралиғини танланг ва неча марта такрорланишини белгиланг — илова ўзи ўқиб беради, сиз эса ортидан такрорлайсиз.

  1. 1

    Оралиқ боши

    Бошланиш сураси ва ояти.

  2. 2

    Оралиқ охири

    Тугаш сураси ва ояти. Оралиқ бир нечта сурани ҳам қамраб олиши мумкин.

  3. 3

    Оралиқ такрори

    Бутун оралиқ неча марта такрорлансин: 1 дан 100 гача ёки ∞ (тўхтатгунингизча).

  4. 4

    Ҳар оят

    Ҳар бир оят кетма-кет неча марта ўқилсин (1–100).

  5. 5

    Тинглаш ▶

    Такрорлаш бошланади ва мусҳаф ўқилаётган оятни кузатиб боради.

Эслатмаларим (сақланган оятлар) PRO

Мусҳафда сақлаган оятларингиз шу ерда йиғилади. Ён менюдаги Эслатмаларим.

  1. 1

    Оятни очинг

    Картани босинг — мусҳаф айнан ўша оятда очилади ва оят бир лаҳза ажратиб кўрсатилади.

  2. 2

    Эслатма қўшиш ва ўчириш

    Мусҳафда оятни босиб, оят панелидаги Эслатма.

Тажвид сабоқлари

Ён менюдаги Тажвид сабоқлари. Уч бўлим: назарий дарслар, видео дарслар ва савол-жавоб.

  1. 1

    Бўлимлар

    Назарий дарслар (PRO), Видео дарслар, Савол-жавоб (PRO).

  2. 2

    Модуллар

    Чапдаги рўйхатдан дарсни танланг — ўнгда очилади.

  3. 3

    Видео ва матн

    Дарс видеоси ва қоиданинг қисқача мазмуни, арабча мисоллар билан.

  4. 4

    Қисмлар

    Дарс бир неча қисмдан иборат бўлса — ёрлиқлар.

Видео дарслар

  1. 1

    Рўйхат

    Ўнгдаги рўйхатдан видеони танланг. Кўрилган дарслар ва қаерда тўхтаганингиз эслаб қолинади.

  2. 2

    Бошқарув

    Ижро, суриш ва тўлиқ экран видеонинг остида. Бўш жой — ижро / пауза, Esc — тўлиқ экрандан чиқиш.

Ҳарфлар ва махражлар

Араб ҳарфлари ва уларнинг чиқиш жойлари (махраж) — Қуръон ўқишни бошидан ўрганувчилар учун.

  1. 1

    Араб алифбоси (PRO)

    28 ҳарф. Ҳарфни босинг — ўнгда ҳаракатлар ва сукун билан ёзилиши, махраж тавсифи ва Талаффузни эшитиш.

  2. 2

    Видео дарслар

    Алифбони босқичма-босқич ўргатувчи видео дарслар (ҳисобга кириш керак).

  3. 3

    Савол-жавоб (PRO)

    Ҳарфлар бўйича тест (батафсил).

Савол-жавоб (тест) PRO

Тажвид сабоқлари ва Ҳарфлар бўлимларидаги Савол-жавоб. Ҳар сафар 10 тагача янги савол танланади.

  1. 1

    Жавобни танланг

    Вариантни босинг ёки клавиатурадан A / B … тугмалари.

  2. 2

    Текшириш

    Enter ёки Текшириш — жавоб тўғри ёки хато экани кўрсатилади, кейин кейинги савол.

  3. 3

    Саволлар харитаси

    Ўнгда: нечанчи саволдасиз, сарфланган вақт ва натижалар.

Тасбеҳ

Намоздан кейинги тасбеҳлар, зикрлар, саловотлар ва ўзингизнинг саноқларингиз. Бепул, интернетсиз ишлайди.

  1. 1

    Ёрлиқлар

    Намоз (33 + 33 + 33 + 1), Зикр, Саловот, Мустақил.

  2. 2

    Санаш

    Доирани босинг ёки клавиатурадаги Бўш жой — ҳар босишда +1.

  3. 3

    Кейинги зикр

    Мақсадга етганда кейинги зикрга ўзи ўтади; тугма билан ҳам ўтиш мумкин.

Тунги режим

Кечаси кўзни чарчатмайдиган қоронғи кўриниш. Тажвид ранглари тунда ҳам аниқ.

  1. 1

    Бир босишда

    Сарлавҳа қаторидаги ой / қуёш белгиси.

  2. 2

    Созламаларда

    Созламалар → Кўриниш: Ёруғ, Қоронғу ёки Тизим бўйича (macOS мавзусига мослашади).Созламалар → Кўриниш: Ёруғ, Қоронғу ёки Тизим бўйича (Windows мавзусига мослашади).

  3. 3

    Фақат мусҳаф учун

    Қироат созламалари → Мусҳаф ранги.

Pro обуна ва тўлов

Pro — мусҳаф, қироат, такрорлаш, эслатмалар, назарий дарслар ва тестларни очади. Обуна ҳисобга боғланган: телефонда олинган Pro компьютерда ҳам ишлайди. Автоматик ечиб олинмайди.

  1. 1

    Тарифни танланг

    Созламалар → Обуна → Тарифларни кўриш. 1, 3, 6 ойлик ёки йиллик.

  2. 2

    Тўлов усули

    Payme, Click ёки Карта орқали.

  3. 3

    Payme / Click

    Тўлов саҳифаси браузерда очилади. Тўлагач иловага қайтиб Тўловни текшириш ни босинг.

  4. 4

    Карта орқали

    Карта рақами ва амал қилиш муддати → Код юбориш → SMS код → Тасдиқлаш ва тўлаш.

Pro ҳадя қилиш

Яқинларингизга Pro обунани ҳадя қилинг — қабул қилувчида у дарҳол очилади.

  1. 1

    Ҳадя ойнаси

    Созламалар → Обунани ҳадя қилиш.

  2. 2

    Тариф ва табрик

    Муддатни танланг ва картада нима ёзилишини киритинг — масалан, «Онажонимга совға».

  3. 3

    Кимга

    Қабул қилувчининг телефон рақами ёки emailи (у At-Tartilда рўйхатдан ўтган бўлиши керак).

  4. 4

    Тўлов ва улашиш

    Туҳфа улашиш → тўлов. Кейин ҳадя картасини юклаб олиш ёки Telegram орқали юбориш мумкин.

Сизга ҳадя қилинганда

Илова очилганда табрик ойнаси чиқади: ким ҳадя қилгани ва қайси имкониятлар очилгани. Ҳадяни қабул қиламан — Pro дарҳол ишлайди.

Реферал: дўстларни таклиф қилиш

Дўстингиз сизнинг кодингиз билан рўйхатдан ўтса — иккалангизга бепул обуна кунлари.

  1. 1

    Реферал ойнаси

    Созламалар → Реферал.

  2. 2

    Кодингиз

    Нусха олиш — код нусхаланади. Реферални улашиш — тайёр хабар.

  3. 3

    Статистика

    Таклиф қилган фойдаланувчиларингиз сони ва рўйхати.

Хабарномалар

Янгиликлар, табриклар ва тажвид бўйича Тезкор саволлар. Сарлавҳа қаторидаги 🔔 белгиси.

  1. 1

    Тез кўриш

    🔔 ни босинг — охирги хабарлар рўйхати очилади. Esc — ёпилади.

  2. 2

    Барчасини кўриш

    Тўлиқ саҳифа: чапда рўйхат, ўнгда танланган хабар.

  1. 1

    Ўқилмаганлар

    Олтин фонда ва нуқта билан. Барчаси ўқилган — ҳаммасини белгилаш.

  2. 2

    Тезкор савол

    Тўғри ёки Хато ни танланг. Хато бўлса — устознинг видео изоҳи.

Созламалар

Ён менюдаги Созламалар, профилингизни босиш ёки ⌘ , (macOS менюсидаги «Settings»).Ён менюдаги Созламалар, профилингизни босиш ёки Ctrl ,.

  1. 1

    Ҳисоб

    Профил (исмни ўзгартириш), Обуна, Обунани ҳадя қилиш, Реферал.

  2. 2

    Илова

    Кўриниш (мавзу), Тил — 12 тил, Юкланган қироатни тозалаш.

  3. 3

    Ёрдам

    Фойдаланиш қўлланмаси, қўллаб-қувватлаш, иловага баҳо бериш, Дастур ҳақида.

Клавиатура тугмалари

Сичқончасиз тез ишлаш учун.

  1. 1

    ⌘ KCtrl K

    Тез қидирув: сура, оят, бўлим.

  2. 2

    ⌘ ,Ctrl ,

    Созламалар.

  3. 3

    Бўш жой

    Қироат: ижро / пауза. Тасбеҳда — санаш. Видео очиқ бўлса — видео.

  4. 4

    ← → · Page Up Page Down

    Мусҳафда саҳифа варақлаш.

  5. 5

    Esc

    Панел, ойна ёки тўлиқ экрандан чиқиш.

  6. 6

    ⌘ [ ёки сичқончанинг «орқага» тугмасиAlt ← ёки сичқончанинг «орқага» тугмаси

    Олдинги саҳифага қайтиш.

  7. 7

    Tab · Enter

    Тугмалар бўйлаб юриш ва босиш.

  8. 8

    ⌃ ⌘ FF11

    Ойнани бутун экранга кенгайтириш (macOS).Ойнани бутун экранга кенгайтириш; чиқиш — яна F11 ёки Esc.

  9. 9

    F1

    Илова ичидаги фойдаланиш қўлланмаси.

Иловани янгилаш

Янги версиялар Mac App Store орқали келади.Янги версиялар Microsoft Store орқали келади.

  1. 1

    Автоматик

    Mac App Store созламаларида автоматик янгиланиш ёқилган бўлса — ўзи янгиланади.Microsoft Store иловаларни одатда ўзи янгилайди. Қўлда: Microsoft Store → Кутубхона → Янгиланишларни олиш.

  2. 2

    Илова ичида

    Янги версия чиққанда илова хабар беради: Янгилаб олиш — App Store’даги саҳифа очилади.Янги версия чиққанда илова хабар беради: Янгилаб олиш — Microsoft Store’даги саҳифа очилади.

Кўп бериладиган саволлар

Mac учун алоҳида пул тўлашим керакми?Windows учун алоҳида пул тўлашим керакми?

Йўқ. Иловани юклаб олиш бепул, Pro обуна ҳисобингизга боғланган — телефонда олинган Pro компьютерда ҳам ўша ҳисоб билан ишлайди.

Қайси Mac’ларда ишлайди?Қайси компьютерларда ишлайди?

macOS 13 (Ventura) ва ундан янги версияларда — Apple Silicon (M1 ва янги) ҳамда Intel процессорли Mac’ларда.Windows 10 (1809 ва янги) ҳамда Windows 11, 64 битли (x64) компьютерларда.

Қироатни интернетсиз тингласа бўладими?

Ҳа. Бир марта тингланган оят компьютерда сақланади ва кейин интернетсиз ижро этилади.

Телефондаги эслатмаларим ва ўқиш жойим компьютерда ҳам кўринадими?

Ҳозирча йўқ — эслатмалар, ўқиш белгилари ва тасбеҳ саноқлари ҳар бир қурилмада алоҳида сақланади. Обуна ва ҳисоб эса умумий.

Битта оятни қандай қилиб чексиз такрорлайман?

Плеердаги ∞ тугмасини босинг — жорий оят тўхтовсиз такрорланади (батафсил).

Клавиатурадан бошқарса бўладими?

Ҳа: Бўш жой — ижро / пауза, ← / → — саҳифа, ⌘ K — қидирув, Esc — ёпиш. Тўлиқ рўйхат — Клавиатура тугмалари.Ҳа: Бўш жой — ижро / пауза, ← / → — саҳифа, Ctrl K — қидирув, Esc — ёпиш. Тўлиқ рўйхат — Клавиатура тугмалари.

Муаммо бўлса қаерга ёзаман?

Созламалар → Қўллаб-қувватлаш маркази ёки Telegram: @inquiryuz.

Mac учун юклаб олингWindows учун юклаб олинг

Download on the Mac App Store Get it from Microsoft

Янгиланган: 2026-10-31 · At-Tartil 5.0